Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:21

Россияликларнинг 6 фоизи Мирзиёевга ишонч билдирди


Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) ўтказган сўровга кўра, охирги икки йилда Ўзбекистонга ишончи ошган россияликлар сони 7 фоизга кўпайган. Хусусан, Ўзбекистонда янги сайланган президент Шавкат Мирзиёевга ўз ишончини билдирган руслар сони ҳам 6 фоизни ташкил этди.

Россиянинг асосий сўров марказларидан бири – ВЦИОМ, МДҲ иттифоқига кирган қўшни давлатлар ва уларнинг ҳукумат раҳбарларига ўз муносабатларини билдиришни сўраб россияликларга мурожаат қилди.

ВЦИОМ мутахассислари россияликлар орасида МДҲ ҳудудидаги давлатларнинг ривожланиш рейтинги, у ердаги рус аҳолисининг ҳуқуқий ҳолати ва бу давлатлар раҳбарларига бўлган ишонч даражаси бўйича сўров ўтказган.

Сўров натижаларига кўра, “халқаро саҳнадаги Россиянинг энг ишончли ҳамкорлари” қаторида ҳамда “барқарорлик ва муваффақиятлилик” рейтинги бўйича Ўзбекистон 11та МДҲ мамлакатлари орасида 4 ўринни эгаллади. Шу тариқа, россияликларнинг Ўзбекистонга бўлган ишончи 2014 йилдаги 3 фоиздан ҳозирда 10 фоизга ошгани қайдга олинди.

Охирги бир йилда мамлакатда яшаётган “рус аҳолисининг сиёсий, ижтимоий, фуқаровий ва ҳок. ҳуқуқлари таъминланганлиги” кўрсаткичлари бўйича ҳам 5 фоиз россиялик ижобий баҳо берган, ваҳоланки, бу ўтган йили 2 фоизни ташкил этган.

Россия аҳолисидан Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёевга муносабат билдириш ҳам сўралди. Рўйхатда 5- ўринни эгаллаган Ўзбекистоннинг янги президентига 6 фоиз россиялик ўз ишончини билдирди. ВЦИОМ олимлари келтирган рўйхатда ўтган йиллар давомида россияликларнинг атиги 2-3 фоизи марҳум президент Ислом Каримовга ўз ишончини билдириб келганини кўриш мумкин.

Таъкидлаш жойизки, русларнинг қўшнилар орасида энг катта ишончини иттифоқчи давлатлар - Беларус (69%) ва Қозоғистон (38%) эгаллади. МДҲ давлат раҳбарлари орасида эса россияликлар эътиборини Беларус президенти Александр Лукашенко (65%) ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев (54%) қозонди. Охирги йилларда россияликлар ишончи Россиянинг иттифоқчисига айланиб бораётган Арманистон давлати ва ҳукуматига нисбатан ҳам ошиб бораётгани келтирилган рақамларда ўз аксини топди.

Россия аҳолиси орасида ишончсизлик рейтинги бўйича Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов ва Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон (4 фоиздан), Грузия президенти Георгий Маргвелашвили (3 фоиз) ва Украина президенти Петро Порошенко (2 фоиз) олдинги ўринларни эгаллади.

Бор-йўғи 5 россиялик ишонч-эътиборини русларнинг Марказий Осиёдаги энг йирик иттифоқчиси Алмазбек Атамбаев қозонди.

Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) бу сўровни 2016 йилнинг 10-11 декабрь кунлари ўтказган. Сўровда қатнашган 1600 респондент савол-жавоби стацинар ва мобил телефонлар орқали ўтказилган. Мутахассислар максимал тахминий хато кўрсаткичи 2,5 фоиздан ошмаслигини белгилаб берган.

XS
SM
MD
LG