Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:22

Тоштурма маҳбуслари Зангиотада янги қурилган муассасага кўчирилмоқда


Тоштурма, 2018 йил, январь.
Тоштурма, 2018 йил, январь.

Тошкентда "Тоштурма" номи билан машҳур муваққат ҳибсда сақлаш муассасаси маҳбуслари Тошкент вилоят, Зангиота туманида қурилаётган янги муваққат сақлаш ҳибсхонасига кўчирилмоқда.

Озодлик мобиль мухбирининг тилга олинган муассаса нозирларига таяниб хабар беришича, Тоштурмада ҳозирда 20 га яқин қамоқхона нозирлари қолган, маҳбуслар учун озиқ-овқат, кийим-кечак қабул қилиш тўхтатилган.

Бугун маҳсубларни йигирмата-йигирмата қилиб, воронокда (маҳбусларни ташувчи автомобиль - таҳр.) Зангиотадаги қамоқхонага таший бошлашди. Передача бериш бир ҳафтага кечиктирилди,“ деди қамоқхона нозирлари билан суҳбатлашган Озодлик мобиль мухбири.

Ўзбекистони Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг ўзини таништирмаган мулозими Тоштурманинг кўчирилишига оид изоҳ бермади.

Тоштурма маъмурияти эълони
Тоштурма маъмурияти эълони

​"2018 йил 15 январь кунидан 20 январь кунига қадар муассасада профилактик ишлар олиб борилаётганлиги туфайли, махсус контингентларга учрашувлар бериш ва озиқ-овқат маҳсулотарини топшириш вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз," дейилади Тоштурма маъмуриятининг эълонида.

Тоштурмада маҳбусларни сақлашга мўлжалланган тўртта корпус бўлиб, уларда охирги пайтларда, қамоқхона нозирларининг айтишича, охирги пайтларда икки ярим минг маҳбус сақланган.

Зангиотадаги янги тергов изолятори осмондан қараганда саккиз қиррали юлдуз шаклини эслатадиган шаклда лойиҳалаштирилган ва ҳибсхоналарнинг халқаро талабларига мос МДҲ давлатлари орасида ягона қамоқхона мажмуаси экани айтилади.

Тошкент вилояти Зангиота туманида қурилган янги қамоқхона
Тошкент вилояти Зангиота туманида қурилган янги қамоқхона

"Янги тергов изоляторида саккизта корпус мавжуд ва барча камераларги янги жиҳозлар ўрнатилган, - деди қамоқхона нозири билан гаплашган Озодлик мобиль мухбири. - Ипподром яқинида жойлашган янги изолятор ичига темир йўл ўрнатилган. Бундан буён ҳукм олган маҳкумларни янги изолятордан тўғридан-тўғри қамохоналарга элтиш имкони бўлади."

2015 йил июль ойида Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Ўзбекистондаги вазиятга бағишлаган йиғинида иштирок этган ўзбек делегацияси Зангиотада халқаро талабларга жавоб берадиган тергов изолятори қурилаётганини эълон қилганди.

Йиғинда иштирок этган Ўзбекистон Жазони ижро этиш Бош бошқармаси вакили қамоқхонинг 8 қиррали юлдуз шаклида жойлашган блоклар кўринишида қурилиши камераларга ҳар томондан ёруғлик тушишини таъминлайди, деб урғулаганди.

Зангиотадаги тергов изолятори 9 та блокдан иборат, аммо ҳозирча бу муассасанинг қанча маҳбусга мўлжаллангани ҳақида маълумот йўқ.

Озодлик охирги ойларда Тоштурма атрофи қаровсиз ҳолга келгани ҳақида видео лавҳа тайёрлаган эди.

Тоштурма атрофидаги тозаликка ким жавоб беради?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:51 0:00

Ўзбекистон қамоқхоналари, жумладан, вақтинча сақлаш изоляторлари ҳам халқаро ҳисоботларда ноинсоний муомала, тутқунларга қийноқ қўллаш ҳолатлари кўплиги билан кўп марта тилга олинган.

2015 йил декабрь ойи охирида молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар боис янги тергов изоляторини фойдаланишга топшириш муддати номаълум вақтга ортга сурилган эди.

Ички ишлар вазирлигига кўра, янги қамоқхонани ишга тушириш дастлаб 2015 йилнинг кузига режалаштирилган бўлган.

Тоштурма тарихи

Ўзбекистонда жами 52 та жазони ижро этиш муассасаси бор.

Булар орасида энг катта ва шароити энг оғир қамоқхоналардан бири Зангиота қамоқхонасига кўчирилган Тоштурма ҳисобланарди.

Тоштурма Марказий Осиёдаги ғишт ва тошдан қурилган энг эски ҳибсхона бўлиб, Россия Марказий Осиёни истило этганидан йигирма йил ўтиб, 1891 йилда барпо этилган.

Тошкентнинг Наманган кўчасида жойлашган ҳибсхона Чор Россияси генерал-губернаторининг буйруғи билан тўрт ойда қуриб ишга туширилган.

Тез орада тошдан қурилган қамоқхона "Тоштурма" номини олди.

XS
SM
MD
LG