Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:21

Европани бўлиб ташлаган Ялта конференцияси

Европани бўлиб олишга келишиб олинган конференция бўлиб ўтганига 70 йил бўлди. Совет Иттифоқи раҳбари Иосиф Сталин Европанинг фашистлар Германияси таслим бўлганидан кейинги ҳолатини муҳокама қилиш учун Қора денгиз бўйидаги Ялта шаҳрида Британия Бош вазири Уинстон Черчил ва АҚШ президенти Франклин Делано Рузвелт билан учрашувга мезбонлик қилди. Унда Германияни тўртта оккупацион ҳудудга бўлиб олишга келишилди. Бундан ташқари Сталин иттифоқчи коммунист давлатлар занжирини ташкил қилиш мақсадида Шарқий Европада Совет Иттифоқи таъсир доирасини ташкил қилишни талаб қилди.

XS
SM
MD
LG