Мисрда икки йил ичида иккинчи революция бўлди¸ Сурияда уруш давом этмоқда¸ Туркия ва Украинада намойишлар.... Қуйидаги суратлар йилнинг баъзи муҳим воқеалари ҳақида ҳикоя қилади.
2013 йил суратларда
58
Мусулмон биродарларининг икки тарафдори 8 июл куни Қоҳирада полиция қаршисида. Норозиликлар Муҳаммад Мурсий президентликдан кетказилгандан кейин бошланиб кетган эди.
59
Россия мухолифат лидери Алексей Навалний 19 июл куни Киров вилоят суди томонидан озод қилинганидан кейин хотини билан бирга. Навалний давлат маблағини ўзлаштирганликда айбланган¸ унинг ўзи эса бу айбловлар сиëсий мотивлар билан боғлиқ эканини айтган эди.
60
Россия жамоаси 21 июл куни Испаниянинг Барселонасида синхрон сузиш бўйича жаҳон чемпионати саралаш босқичида иштирок этмоқда.
61
Рим Папаси Францис 22 июл куни Рио де Жанейрода одамлар томонидан қарши олинмоқда.