Мисрда икки йил ичида иккинчи революция бўлди¸ Сурияда уруш давом этмоқда¸ Туркия ва Украинада намойишлар.... Қуйидаги суратлар йилнинг баъзи муҳим воқеалари ҳақида ҳикоя қилади.
2013 йил суратларда
96
Афғон болалари 1 декабр куни Афғонистоннинг Жалолободидаги қочқинлар лагерида дарсда
97
Ҳукуматга қарши намойишчилар 1 декабр куни Киевда президент қаророгоҳи ëнида хавфсизлик кучлари билан тўқнашди. Оммавий намойишлар президент Виктор Янукович ЕИ билан ассациация ҳақида келишувни имзолашдан бош тортиши ортидан бошланган эди.
98
Буддист монахи газдан ҳимоя қилувчи маска киймоқда. 2 декабр куни Бангкокда ҳукуматга қарши намойишда полиция сув пуркагич ва кўздан ëш оқизувчи газдан фойдаланган эди.
99
Ëш бола Жанубий Африка собиқ президенти Нелсон Мандела портретини ўпмоқда. Мандела 5 декабр куни 95 ëшида вафот этди.