Арманистонда инқилоб, Яқин Шарқда зўравонликлар ва икки Корея ўртасидаги илк учрашув: 2018-йилнинг энг муҳим воқеалари фотосуратларда
2018 ЙИЛ СУРАТЛАРДА
- Озодлик

1
1. Одамлар Исо таваллудига бағишланган ярим тунги диний маросим чоғида Муқаддас Троица жомеси олдида турибди. 7 январь, Тбилиси, Грузия. (Reuters/David Mdzinarishvili)

2
2. Украина қўшинлари Донбасс вилоятидаги россияпараст исёнчиларларга қарши жанг қилаётиб, Новолуганск қишлоғи яқинида гаубицадан ўт очмоқда. (epa-EFE/Markiian Lyseiko)

3
3. Россия махсус полицияси “Путин, сен менинг президентим эмассан!” деган ёзув битилган постерни ушлаб турган норозилик намойиш иштирокчисини ҳибсга олмоқда. Ушбу намойиш 28 январь куни Санкт-Петербург шаҳрида Алексей Навальнийнинг президент сайловида қатнашишини тақиқлаш тўғрисидаги қарорга қарши уюштирилган эди. Навальний норозилик намойишларини бутун мамлакат бўйлаб ўтказиш даъвати билиан чиққандан сўнг Москвада ҳибсга олинган эди. (AP/Dmitri Lovetsky)

4
4. Одамлар 28 январда Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида рўй берган худкушлик ҳужуми қурбони бўлган кишини дафн этиш маросимида қатнашмоқда. Кобулнинг Садарат майдонида автомобилга ортилган бомба портлаши оқибатида 98 киши қурбон бўлди, 158 киши яраланди. “Толибон” ҳаракати Ички ишлар вазирлигининг эски биноси яқинидаги аҳоли тирбанд савдо мажмуасига ҳужум уюштириш учун портловчи моддалар ортилган “тез ёрдам” машинасини ишга солди. (epa-EFE/Hedayatullah Amid)