Арманистонда инқилоб, Яқин Шарқда зўравонликлар ва икки Корея ўртасидаги илк учрашув: 2018-йилнинг энг муҳим воқеалари фотосуратларда
2018 ЙИЛ СУРАТЛАРДА
5
5. Санкт-Петербург шаҳрининг Приморье туманидаги “Лахта” маркази устидаги қонталаш ой, 31 январь, 2018 йил. Шу йилда қуриб битказилган “Лахта” маркази бугунги кунда Европадаги энг баланд бинодир. (TASS/Peter Kovalev)
6
6. Спортчи эркаклар ўртасида фристайл мусобақасида қатнашмоқда. 8 февраль, 2018 йилги Пёонгчанг қишки олимпиадаси, Жанубий Корея. (epa-EFE/Sergei Ilnitsky)
7
7. Эркак киши Суриянинг қамалда қолган Дума шаҳрига уюштирилган авиация ҳужумидан сўнг қизалоқни кўтариб турибди. 7 февраль. (Reuters/Bassam Khabieh)
8
8. Косовонинг Липян шаҳри яқинидаги Сллови қишлоғи мактабида 16 февраль - Мустақиллик кунини нишонлаш маросимида 10 яшар ўқувчи қиз Паваресия Сопи давлат байроғи ёнида суратга тушмоқда. Паваресия Косово 2008 йилда Сербиядан мустақиллигини эълон қилгандан сўнг туғилган илк боладир. "Паваресия" сўзининг таржимаси “Мустақиллик”дир. (AP/Visar Kryeziu)