Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2021, Тошкент вақти: 05:37

Боғини ҳимоя қилган қаршилик аёл "10 дақиқалик суд"да 10 суткага қамалди. У ўзига таҳдидлардан шикоят қилмоқда


Қаршиликлар 27 ноябрь куни ўтказган норозилик акцияси - скриншот

Қарши шаҳрининг Буюк Турон маҳалласи аҳолиси 27 ноябрь куни ўзлари 27 йил мобайнида яратган боғнинг кесилишига қарши норозиликка чиққанидан кейин, 250 киши орасидан фақат бир киши, ёлғиз она 44 яшар Машҳура Содиқова маъмурий суд қарори билан ўн суткага қамалиб чиқди.

Аёл агар у шикоят қилишдан тўхтамаса, расмийлар уни руҳий касалликлар шифохонасига мажбурлаб ётқизиш билан таҳдид қилаётганини иддао қилди.

Қарши шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Умид Жабборов бу воқеалардан хабари йўқлигини айтди.

27 ноябрь куни Буюк Турон маҳалласида яшовчи йигирма нафар аëл бензин кўтариб чиққан ва яна шу маҳаллада яшовчи 220 нафар эркак чиқиб, ҳокимият вакилларининг боғни кесишига қаршилик қилган эди.

Ўша кунги ҳолат ҳақида Озодликка интервью берган, аммо ҳеч қандай видео ва сурат юбормаган Машҳура Содиқованинг айтишича, шунча норозилар орасидан фақат у, орадан 15 кун ўтганидан сўнг, жавобгарликка тортилган:

“12 декабрь куни кечки пайт уйимга учта участковой келиб, ҳоким сизни чақиряпти, 35 сўтих ер беради экан, қарорга имзо чекишингиз керак экан деб, алдаб уйимдан олиб чиқди.

Мошинасига ўтиришимиз билан қўлимга кишан тақди.

Тўғри Қарши шаҳар фуқаролик судига олиб борди. Ўн минут суд қилиб, ўн суткага қамоқ жазоси ва қарийб 400 минг сўмлик жарима ёзди. Уйда ногирон онам ва икки қизим қаровсиз қолиб кетди”.

Қарши шаҳар маъмурий судининг қарори
Қарши шаҳар маъмурий судининг қарори

Машҳура Содиқованинг айтишича, судда биронта ҳам гувоҳ қатнашмаган, унга туҳмат айблов билан ҳукм чиқарилган:

Иккита болам ва ногирон онам уйда қаровсиз қолди дедим, ҳисобга олишмади.

"Иккита болам ва ногирон онам уйда қаровсиз қолди дедим, ҳисобга олишмади. “Судда ўнта эркак ва мен бир аёл бўлдим. Менга ижтимоий тармоқларга воқеани тарқатгансан, деди. Мен видеоларни кўринглар, қўлимда телефон бормиди, деб сўрадим. Озодлик номеримни топиб телефон қилгани рост, интервью берганим рост, лекин ижтимоий тармоқларга тарқатмаганман дедим. Иккита болам ва ногирон онам уйда қаровсиз қолди дедим, ҳисобга олишмади. Ҳокимлик судга берган экан, улардан ҳеч ким келмади. Бирорта холис гувоҳ ҳам бўлмади. Норозиликка чиққан 250 одамнинг орасидан битта мени суд қилишди”. Иккита болам ва ногирон онам уйда қаровсиз қолди дедим, ҳисобга олишмади. ​

Қарши шаҳар маъмурий судининг қарори
Қарши шаҳар маъмурий судининг қарори

Қарши шаҳар маъмурий суди Машҳура Содиқовани Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси(майда безорилик) ва 198-моддаси(ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш) билан айбдор деб топиб, 10 суткалик қамоқ жазоси ва 334 500 сўм жарима тайинлади.

Машҳура Содиқованинг иддао қилишича, расмийлар уни энди руҳий касалликлар касалхонасига ётқизиш билан таҳдид қилмоқда:​

Ўғрилик қилайликми, фоҳишалик қилайликми, айтинг, қандай қилиб яшайлик.

“Энди Бобур деган участка нозири сени жиннихонага тиқаман, деб таҳдид қиляпти. Бизнинг маҳаллага 1990 йилда бу ташландиқ ерлар берилиб, обод қилинглар, деган эди. Маҳаллада 4 мингдан ортиқ хўжалик бор. Халқ шу ерга 30 йил давомида дарахт ва унинг ораларига сабзавот, картошка экиб тирикчилик қилган. Менинг уч сўтих еримда ҳам 50 туп мевали дарахт бор. Ўшани мевасини сотиб, фарзандларимни боқаман. Иш бўлмаса, бошқа тирикчилик бўлмаса, биз қандай кун кўрамиз. Ўғрилик қилайликми, фоҳишалик қилайликми, айтинг, қандай қилиб яшайлик? Халқнинг охирги насибасидан ҳам маҳрум қилишди. Мен уларга айтдим, адолат қилмасангизлар, бу ерга нима қурсангизлар ҳам ўзимни ўша биноларинг олдига бориб ёқаман, дедим. Чунки, бошқа даромад манбамиз қолмади, бу кунимдан ўлганим яхши!”

Машҳура Содиқованинг Зоя опа исмли қўшнисининг айтишича, аёлнинг ҳибсга олинганини ҳеч ким билмай қолган:

“Машҳура бирдан кўринмай қолди. Инвалид онаси бор, кўзи яхши кўрмайди, сўрасак, участковой сизга ер берамиз, деб олиб чиқиб кетганича, бошқа қайтиб келмади, деди. Кейин ўн кун Машҳуранинг иккита боласи ва кампирга биз қўни-қўшнилар овқат олиб чиқиб қарашиб турдик”.

Зоя опа аҳолини боқиб келаётган ернинг олиб қўйилишига шундай муносабат билдирди:​

Энди дарахтларни кесиб ташлаб саноат зонаси қурса, экологик катастрофа бўлади.

“Тўғри у ер давлатники, бизнинг ҳужжатимиз йўқ. Бир вақтлар шўрлаб кетган, ташландиқ ерни ҳокимлик олинглар, обод қилинглар, деб берган эди. Ўн, ўн беш йилда битта дарахтни кўкартириш бу ерда қанча қийин бўлганини биз биламиз. Ҳозир гуркираган боғ бўлган. Майли давлат захира ери экан, лекин ҳозир дарахт кесишга мораторий бор-ку. 100 мингтадан ортиқ дарахт бор у ерда. Бир томон аэропорт, бир томон Шўртангаз, бир томон Депо. Энди дарахтларни кесиб ташлаб саноат зонаси қурса, экологик катастрофа бўлади. Экология қандай қилиб бунга рухсат беради, ҳеч тушунолмаяпман”.

Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Умид Жабборов 27 ноябрь кунги воқеа ортидан кимлар жавобгарликка тортилганидан хабари йўқлигини айтди:

“Бу ер обод қилиш учун аҳолига 1990 йилда берилган эди. Давлат захирасидаги ер. Ҳозирги лойиҳа бўйича у ерда саноат зонаси қурилиши керак. Шунга ҳаракат бўляпти. Лекин норози аҳолидан кимлар жавобгарликка тортилгани борасида хабарим йўқ”.

Қарши шаҳар ИИБнинг Бобур исмли профилактика инспектори Машҳура Содиқова иши бўйича Озодликка маълумот беришдан бош тортди.

XS
SM
MD
LG