Линклар

Шошилинч хабар
23 феврал 2024, Тошкент вақти: 02:45

ЕИ делегацияси Ўзбекистонга сафар қилди


Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терҳи Ҳакала ҳамда Иттифоқнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Имон Гилмор
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терҳи Ҳакала ҳамда Иттифоқнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Имон Гилмор

17-18 апрель кунлари Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терҳи Ҳакала ҳамда Иттифоқнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Имон Гилмор бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга сафар қилди.

Бу ҳақда Озодликка делегация вакиллари билан учрашган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов хабар қилди.

Ташановга кўра, делегация учрашувларни дастлаб Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида фуқаролик жамияти вакиллари билан бошлаган.

“Биз делегация вакилларига мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазияти борасидаги таҳлилларимизни тақдим этдик. Демократия ва инсон ҳуқуқлари жараёнининг муаммоларини гапирдик” ,- дейди Ташанов.

ЕИ делегацияси 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири, Ташқи ишлар вазири ҳамда Олий Мажлис палаталари раҳбарлари билан учрашган.

Учрашувларда инсон ҳуқуқлари ва демократия, референдум жараёнлари ва ЕИ-Ўзбекистон муносабатларига оид масаларни муҳокама қилган.

18 апрель оқшомида делегация вакилларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қабул қилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG