Линклар

Шошилинч хабар
13 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:34

Зеленский кортежига ракета ҳужуми ҳақида хабар қилинди


Греция бош вазири Кириакос Мицотакис ва Украина президенти Владимир Зеленский.
Греция бош вазири Кириакос Мицотакис ва Украина президенти Владимир Зеленский.

Россия Одессада Украина президенти Владимир Зеленский кортежига ракета билан зарба берди, дея хабар қилмоқда Грециянинг “Прото Тема” газетаси. Воқеа 6 март куни Греция бош вазири Кириакос Мицотакиснинг Одесса шаҳрига ташрифи чоғида содир бўлган. Украина манбалари хабарга изоҳ беришмади.

“Прото Тема” ўз хабарида Греция ҳукуматидаги аноним манбаларга таянган. Таъкидланишича, зарба Зеленский кортежи грецияликлар делегацияси яқинида бўлган пайтда йўлланган.

Хабарга кўра, Греция делегацияси аъзоларидан ҳеч ким жабрланмаган. Мамлакат ҳукумати фақат грек мулозимларининг аҳволи хусусида изоҳ берган.

Ракета зарбаси ҳақида Россия пропаганда каналлари ва ОАВлари ҳам ёзмоқда. Янгилик эълон қилинган пайтда Киев бунга ўз муносабатини билдирмаган эди.

Айтилишича, “Украина Россия президенти Владимир Путинни ўлдириш имкониятидан фойдаланган бўлармиди”, деган саволга Зеленский: “Бу уруш, Украина ўз тупроғини ҳимоя қилишга тамомила ҳақли”, дея жавоб берган.

XS
SM
MD
LG