Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:16

Зимбабведаги етакчи партия 93 яшар Мугабенинг президентликдан бўшатилганини эълон қилди

  • Озодлик

ЗИМБАБВЕ - Роберт Мугабе якшанба кунги телемурожаатида ўз партиясининг истеъфога кетиш ҳақидаги таклифини эътиборсиз қолдирган эди. 2017, 19 ноябрь.

Зимбабведан келаётган хабарларга қараганда, мамлакатдаги етакчи партия президент Роберта Мугабени эгаллаб турган турган лавозимидан бўшатди.

ZANU-PF партияси мулозимларига кўра, партиянинг 19 ноябрда ўтказилган фавқулодда мажлисида Мугабенинг ўрнига яқинда лавозимдан бўшатилган вице-президент Эммерсон Мнангагва тайинланган.

Хабарларга қараганда, Мугабенинг хотини Грейс ҳам партиядан ўчирилган.

Зимбабве президенти Роберт Мугабе якшанба кунги телемурожаатида ўз партиясининг истеъфога кетиш ҳақидаги таклифини эътиборсиз қолдирган эди.

Мугабе баёнот бериб, ўтган асрнинг 80 йилларида эълон қилинган миллий келишув сиёсати мамлакат бирлигини сақлаб қолишда ижобий роль ўйнаганини таъкидлади.

У қўлга киритилган ютуқлар эсдан чиқармаган холда бугундан бошлаб Зимбабве халқи олға интилишига ишонч билдирди.

Мугабе ўз маъмуриятининг юқори лавозимли аъзолари ва ҳарбийлар қуршовида ўтирган ҳолда халққа мурожаат қилди. У бир неча бор сўзларни такрорлади, адаштириб юборди ва мурожаат матнини босганча турди.

Харареда бўлган хорижий мухбирлар, авторитар ҳукмдор яна бир неча кун ҳокимиятда қолишга имкон яратган “ғалати давлат тўнтариши”ҳақида гапирмоқда.

Ўтган ҳафта бошида Зимбабве пойтахти Хараре шаҳрининг муҳим нуқталарини зирҳли техникадаги аскарлар эгаллади. Ўшанда мамлакат армияси бу ҳолат ҳарбий тўнтариш эмаслигини айтган.

Армия матбуот котиби телевидение орқали президент Мугабе ва унинг оиласи хавф-хатардан йироқ эканлигини айтган эди.

15 ноябрь кунги хабарларда Зимбабведа Мугабедан кейин ҳукумат тепасига ким келиши бўйича келишмовчиликлар юзага келгани айтилган эди.

Мугабе 1980 йилдан бери мамлакатга етакчилик қилиб келади.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG