Линклар

Шошилинч хабар
30 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:55

OzodDayjest: Палов нархи ўзбекистонликлар турмуш даражасини белгиловчи мезон бўлади


Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати 10 январда “Палов индекси” маълумотларини шакллантирилиш жорий этилаётгани тўғрисида хабар қилди.

“Палов индекси” нима? У қандай шакллантирилади? Индекс нима учун керак? Бу соҳада жаҳонда қандай тажриба тўпланган?

Бу саволларнинг барчасига Давлат статистика қўмитаси расмий сайтида эълон қилинган материалда жавоблар борки, уни тўлалигича кўчириб босишга қарор қилдик:

Жаҳон мамлакатлари орасида аниқ ёки доимий истеъмолдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўзгариши билан ўзларининг “шахсий инфляция” даражаларини баҳолашган. Мазкур баҳолаш турлари ҳар бир ҳудуднинг индивидуал шароитларини инобатга олган ҳолда шаклланиб борган.

Шулардан дунёда деярли кенг миқёсда тарқалган усул – “Биг-Мак индекси” ҳисоб-китобидир. Унга кўра, бир хил стандартга (таркибий масаллиқлари жиҳатидан) тааллуқли “гамбургер”нинг турли мамлакатлардаги нархлари рўйхатга олинади.

Нархларни рўйхатга олишнинг аниқ даврийлигига асосан, айнан шу мамлакатларда мазкур турдаги таомнинг ўртача нархлари қайта рўйхатга олинади. Шаклланган маълумотлар асосида нархлар ўзгариши динамикаси таҳлил қилинади.

Турли давлатлар валюталарининг ҳақиқий айирбошлаш курсларини аниқлаш мақсадида, иқтисодчилар томонидан 1986 йилдан эътиборан бундай тадқиқотлар олиб борилиб, “The Economist” журналида эълон қилинади.

The Economist” журналининг мутахассислари иккита сабабга кўра ушбу маълумотдан фойдаланадилар: “McDonald’s” дунёнинг аксарият мамлакатларида тақдим этилган ва “Big-Mak”нинг ўзи уни миллий иқтисодиётнинг универсал омили деб ҳисоблаш учун етарлича озиқ-овқат масаллиқларини (нон, пишлоқ, гўшт, сабзавотлар ва ҳ.к) ўз ичига олади.

Унинг нархи ҳар бир мамлакатда ишлаб чиқариш, ижара нархлари, хом-ашё, ишчи кучи ва бошқа омилларга боғлиқ. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу усул даромаднинг ўхшаш даражаси бўлган мамлакатларда, айниқса қиммат валюта, ноқулай бўлган инқироз шароитида валюталар қийматидаги тафовутларни кўришга имкон беради.

Ҳар бир ҳудуд (мамлакат)нинг ўзига хос “хусусиятлари”ни инобатга олиб, Европанинг аксарият мамлакатларида “Big-Mak индекси”, Россия Федерациясида “Оливье индекси” маълумотлари шакллантирилади. Мамлакатимизда энг оммавий таом – “Палов индекси” маълумотлари шакллантирилиши жорий этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудий марказларида жойлашган йирик умумий овқатланиш муассасалари (жумладан, “Ош марказлари”)даги 1 кг палов учун сарфланадиган масаллиқлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нархлари (қиймати) тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилиб борилмоқда. Ушбу маълумотларнинг шаклланиш жараёни бир неча босқичдан иборат ҳисобланади.

1. Республиканинг барча ҳудудларида 1 кг палов тайёрлаш учун сарфланадиган масаллиқлар миқдори ўрганиб чиқилиб, мамлакат бўйича ўртача масаллиқлар рўйхати шакллантирилди. Унга кўра:

Ўсимлик ёг’и (300 гр.);

Пиёз (300 гр.);

Мол гўшти (700 гр.);

Сабзи (1 кг.);

Гуруч (1 кг.);

Нўхат (100 гр.);

Майиз (50 гр.);

Зираворлар (10 гр.);

Ош тузи (5-10 гр.).

2. Ҳудудлардаги умумий овқатланиш муассасаларида “1 порция” паловнинг ўртача нархини рўйхатга олиш (1 ҳудуддан камида 3 та муассаса).

3. 1 кг тайёр паловнинг қийматини ҳисоблаш (барча сарф-харажатларини инобатга олган ҳолда).

4. Маълум даврийликда 1 кг палов тайёрлаш учун сарфланадиган харажатлар нархларининг ўзгариши.

5. Шаклланган таҳлилий ма’лумотларни ма’лум даврийликда эълон қилиб бориш.

Ана шундай босқичларда “Палов индекси” ма’лумотлари шакллантирилади.

XS
SM
MD
LG