Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:33

Тахиатош ИЭС да авария сабаб Хоразм ва Қорақалпоғистоннинг баъзи туманлари электрсиз қолди


Қорақалпоғистоннинг Тахиатош шаҳарчасида жойлашган Тахиатош ИЭС (суратда) 1974 йили ишга туширилган.
Қорақалпоғистоннинг Тахиатош шаҳарчасида жойлашган Тахиатош ИЭС (суратда) 1974 йили ишга туширилган.

18 июль куни эрталаб Қорақалпоғистондаги Тахиатош Иссиқлик электр станциясида (ИЭС) авария юз бериши оқибатида Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасининг бир неча туманлари электр энергиясиз қолди.

Тахиатош ИЭС ходимлари йирик авария бўлганини Озодликка тасдиқлади.

- Саккизинчи ва тўққизинчи блокда ремонт ишлари олиб борилаётганида сбой бўлди, шунинг учун вақтинча электр линиясини узиб туришга тўғри келди. Ҳозир иккита линияни уладик, бу линиялар бўйича электр бериш тикланди, - деди Тахиатош ИЭСи вакили 18 июль куни, Тошкент вақти билан 19. 30 да.

Олдинроқ ижтимоий тармоқларда Тахиатош Иссиқлик электр станциясида "портлаш рўй бергани" ҳақида норасмий хабарлар тарқалганди.

Аммо, станция вакили бу гап-сўзларни рад қилди:

- Ҳеч қанақа портлаш бўлгани йўқ. Сбой бўлди холос ва бунақа ҳолатлар тез-тез бўлиб туради, чунки ускуналар эски.

Авария оқибатида Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ва Беруний, Чимбой туманлари, ва Хоразм вилоятининг Шовот туманида электр узилиши содир бўлди.

Аммо, станция жойлашган Тазиатош шаҳарчасида электр узилиши бўлмагани айтилди.

Қорақалпоғистоннинг Тахиатош шаҳарчасида жойлашган Тахиатош ИЭС 1974 йилда ишга туширилган.

Қуввати 730 МВт электр энегрияси ишлаб чиқишга мўлжалланган. Асосий ёқилғиси – табиий газ, захира ёқилғиси – мазут ҳисобланади.

Тахиатош ИЭС Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини электр энергияси билан таъминлайди.

Ўзбекистонда йиллардан буён электр энергияси тақчиллиги кузатилади. Мамлакат раҳбарияти муаммони ҳал қилиш учун Россия ёрдамида Атом электр станцияси қурмоқчи.

Ўзбекистондаги “Ижтимоий фикр” сўров маркази март-апрель ойларида мамлакат бўйлаб ўтказилган сўровда қатнашганларнинг 85¸6 фоизи мамлакатда Атом электр станцияси (АЭС) қурилишини қўллаб-қувватлаган.

Айни пайтда¸ ижтимоий тармоқларда АЭС мавзуида қизғин баҳс олиб бораëтган мутахассис ва фаоллар¸ мустақил экспертларнинг профессионал тадқиқоти хулосалари бу сўровда акс этмаганини айтмоқда.

Озодлик 18 июль куни Фейсбукдаги "Ўзбекистонликлар АЭС қурилишига қарши" гуруҳи аъзоларидан келган хатни эълон қилди.

Ozodlik.org сайтининг рус тилидаги саҳифасида эса, "Анализ: Имеет ли атомная энергетика перспективы развития и долгосрочного существования?"сарлавҳаси остидаги таҳлилий мақолани эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG