Гулнора Каримова Женевада ишлайди

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова мамлакатнинг БМТнинг Женевадаги идораси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий миссияси раҳбари этиб тайинланди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидаги манбанинг таъкидича, Гулнора Каримова жорий йилнинг сентябрь ойида элчи лавозимини расман қабул қилиб олган.

Гулнора Каримова шу пайтга қадар Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маданият масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.