Ўзбекистон Қирғизистонга ёрдам жўнатди

Ўзбекистон 5 октябрь кунги зилзиладан жабр кўрган қирғизистонликларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатди.

Олой туманига қарашли Нура қишлоғининг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун мўлжалланган 30 машина инсонпарварлик ёрдами Ўш вилоятига етказилди.

“Озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар ва катталарнинг иссиқ кийимлари, ғишт ва цементдан иборат инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон президенти Каримов қарорига мувофиқ етказилди”, - деди Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати атташеси Асел Ақматқалиқ қизи.