Мўътабар Тожибоева Бундестаг депутатлари билан учрашди

Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Мўтабар Тожибоева 28 октябр куни Германия парламенти вакиллари билан учрашди.

Германия парламентидаги Яшиллар партиясидан вакил Мари Лиуза Бек ва яна қатор бошқа депутатлар билан бўлган бу учрашувда Мўтабар Тожибоевадан ташқари ўзбекистонлик журналист Умида Ниёзова ҳам иштирок этди.

Тожибоеванинг Озодликка айтишича¸ германиялик депутатлар Ўзбекистон қамоқхоналаридаги вазият билан қизиққан. Учрашув чоғида ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари мамлакат қамоқхоналаридаги вазият билан бирга Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳамда бугунги ўта оғир муаммоларни ҳал қилиш бўйича ўз таклиф- мулоҳазаларини ҳам билдирганлар.