Ўтган йили ўзбекистонликлар ватанга 1,7 млрд. доллар юборганлар

Россия Федерацияси Марказий Банки маълумотларига кўра, 2007 йилда ўзбекистонликлар ватанга 1,7 млрд. доллар миқдорида (Ўзбекистон ИЯМнинг 8,5 фоизига тенг) пул юборганлар. Бу ҳақда Россияда чоп этилувчи “Ведомости” газетаси хабар қилади.

Нашр маълумотларига кўра, тожикистонликлар ўтган йили ватанга 1,6 млрд. доллар миқдорида (Тожикистон ИЯМнинг 36 фоизига тенг) пул юборганлар.

“Ведомости” жаҳондаги иқтисодий бўҳрон туфайли Марказий Осиёдан келган мардикорлар ишсиз қолиб, пировардида Россияда жиноятчилик авж олиши мумкинлигидан хавотир билдиради.

Айни пайтда, Миграцион тадқиқотлар маркази ўтказган тадқиқот натижаларига таянган ҳолда, Россияга келувчилар учун ишсизлик муаммоси хавф солмаслиги ҳам қайд этилади.