Малайзия бош вазири Тошкентда

Расмий манбаларга кўра¸ Малайзия бош вазири Абдулла бин Ҳожи Аҳмад Бадавий 16 ноябр куни расмий сафар билан Тошкентга келган.

Айтилишича¸ Тошкент аэропортида малайзиялик меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиëев ва ташқи ишлар вазири Владимир Норовлар кутиб олган.

Малайзиянинг Бернама агентлигига кўра¸ тўрт кун давомида Ўзбекистон президентининг Дўрмондаги резиденциясида меҳмон бўладиган Аҳмад Бадавий Ислом Каримов билан расмий ва норасмий учрашувлар ўтказади.

Мазкур сафар давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш имконлари¸ шунингдек¸ минтақавий ва халқаро майдондаги долзарб жараëнларнинг муҳокама этилиши билдирилди.

Айни пайтда¸ сўзлашувлар ниҳоясида Малайзия ва Ўзбекистон ўртасида илм-фан ва технология¸ олий таълим соҳасидаги ҳамкорликка оид ўзаро англашинув меморандумнинг имзоланиши ҳам кутилмоқда.