Ўзбекистон қарзининг 60 фоизини тўлади

Тожикистоннинг давлатга қарашли “Барқи тожик” ширкати вакили Рашид Гуловнинг маълум қилишича, Ўзбекистон давлатлараро шартнома асосида жорий йил қиш мавсумида Тожикистонга узатадиган 600 миллион кВт/соат электрнинг 100 миллион киловаттидан қарздор бўлиб қолган эди.

- Қиш мавсумида узатилмай қолган 100 миллион кВт/соатнинг 70 миллион киловаттини қабул қилиб олдик. Декабр ойи охирига қадар қолган миқдор узатилиши ваъда қилинмоқда. Ўзбекистон электр қарзини тўла узиб тугатгач, 2009 йилдаги электр олди-бердиси учун янги шартнома имзолаймиз, - деди Рашид Гулов.

“Барқи тожик” расмийсига кўра, айни кунларда Ўзбекистон Тожикистонга бир кеча кундузда 1-1,5 миллион кВт/соат электр энергияси экспорт қилиб турибди.