Армияга чақирув мавсуми қисқарди

Ўзбекистонда армияга чақириш бундан буён йилига фақат бир марта амалга оширилади. Ўзбекистон президенти 20 ноябр куни шу ҳақда фармон имзолади.


Мазкур ҳужжатга мувофиқ, 2009 йилдан муддатли ҳарбий хизматга фуқаролар фақат феврал-март ойларида чақириладилар, ҳарбий хизматдан бўшаш муддати этиб эса март-апрел ойлари белгиланган.


Бунгача Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга чақириқ йилига икки марта – баҳор ва куз мавсумида амалга ошириларди.