Ҳаж ибодати якунига етиб қолди

Бугун жаҳоннинг турли бурчакларида мусулмонларнинг муқаддас байрамларидан бири Қурбон Ҳайити нишонланмоқда.

Марказий Осиёдан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг деярли барча шаҳар ва катта қишлоқларида ҳайит намози ўқилган.

Айни пайтда Саудия Арабистонида ҳам Ҳаж ибодатлари ниҳоясига етмоқда. Бугун Ҳаж ибодатининг сўнгги аҳкомларидан бири шайтонга тош отиш маросимини бўлиб ўтди.

Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлигига кўра, бу йил Ҳаж қилиш учун ҳар йилгидан кўпроқ одам келган ва зиёратчилар сони бир миллион етти юз ўттиз минг кишидан ошиб кетган.

Ҳаж амалларини бажарганлар орасида беш минг нафар ўзбекистонлик ҳам бор.