Навоийга янги ҳоким тайинланди

“Uzreport” интернет сайти тарқатган хабарга кўра, 12 декабр куни халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган.

Сессия ишида мамлакат президенти Ислом Каримов ҳам иштирок этган.

Маълум бўлишича, йиғилиш давомида Навоий вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келган Баҳриддин Рўзиев ўз вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига Эркин Турдимов вилоят ҳокими этиб тайинланган.

Айтилишича¸ Эркин Турдимов шу вақтга қадар Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.