Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди

UzReport.com интернет сайти тарқатган хабарга кўра, Тошкент вилояти ҳокими лавозимига Рустам Xолматов тайинланган.

Айтилишича, Рустам Xoлматов шу пайтгача Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

16 декабрга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги вазифасини Зиëвутдин Ниëзов вақтинча бажариб келган.

Кейинги бир ой ичида Навоий ва Фарғона вилояти ҳокимлари ҳам турли сабаблар асосида ўз вазифасидан озод этилди.