Гумондорни қийнаб ўлдирган милиционерлар қамалди

Ўзбекистон суди гумон қилинган шахсни қийнаб ўлдирганликда айбдор деб топилган тўрт нафар милиционерни саккиз йилдан ўн етти йилгача бўлган қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Бу ҳақда қийноқлар натижасида нобуд бўлган Музаффар Тўйчиевнинг онаси Зулхумор Тўйчиева Франс-пресс агентлигига хабар қилган. Унинг айтишича, ҳукм 12 декабр куни Тошкент вилояти томонидан чиқарилган.

Франс-пресс агентлигига кўра, бу хабарни номи ошкор этилмаган суд ходими ҳам тасдиқлаган, лекин бошқа тафсилотларни ошкор қилмаган.

Музаффар Тўйчиев март ойида ҳисбга олинган ва тергов жараёнида қийноқлардан вафот этган.

Халқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистонни мамлакатдаги иснон ҳуқуқлари вазияти, хусусан, қийноқларнинг кенг қўлланиши борасида танқид қилиб келади.