Ўзбекистонликни ўлдирган тақирбош 9 йилга қамалди

Свердловск вилоят суди Ўзбекистон фақуросини ўлдирганликда айбдор деб топилган 17 яшар ўсмирга тўққиз йиллик қамоқ жазоси тайинлади.

Свердловск вилояти прокуратураси ходимига кўра, 2007 йил ноябр ойида тўрт ўсмир ўбекистонлик фуқарога ҳужум қилган.

Калтаклаш билан чекланиб қолмай, ўсмирлардан бири ўз қурбонига пичоқ билан 63 маротаба зарба берган.

Маълум бўлишича, ушбу воқеага алоқадорликда айбланиб қўлга олинган вояга етмаган уч ўсмир иши алоҳида кўриб чиқилади.