Ўзбекистон электр транзитини тўхтатди

Тожикистон Ўзбекистон орқали Туркманистондан электр энергияси етказиб берилиши тўхтатилгани баён қилди.

Расмий Душанбенинг маълум қилишича, бунга Ўзбекистон билан Туркманистондан келадиган электр энергияси транзитига оид шартноманинг имзоланмагани сабаб бўлган.

Барқи Тожик давлат ширкати якшанба куни эълон қилган бу хабар минтақадаги энг қашшоқ республика ҳисобланмиш Тожикистон аҳолиси учун хушхабар бўлмади.