Бердимуҳаммедов Ўзбекистонга боради

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов феврал ойи охирида расмий сафар билан Ўзбекистонга боради.

Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Вазирлар маҳкамасининг 30 январ куни бўлиб ўтган мажлисида давлат раҳбарининг Ўзбекистон ва Россия Федерациясига бўлажак сафарига тайёргарлик борасида ахборот берди.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовга 24-25 феврал кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриш таклифи билан расмий мактуб йўллаганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дипломатик алоқалар 1993 йилнинг 7 январида ўрнатилган.