Ўзбек элчихонаси сайтини янгилади

Ўзбекистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонаси Интернет тармоғидаги ўз сайтини янгилади. Бу ҳақда Жаҳон ахборот агентлиги хабар қилади.

Сайтда Ўзбекистон ҳақида маълумот, Ўзбекистон-Британия алоқалари, элчихона тадбирлари, пресс-релизлар, консуллик хизмати фаолиятига оид савол-жавоблар ва шу кабилардан ташқари, Ўзбекистон янгиликларига ҳам ўрин берилган. Ана шундай янгиликлардан бирига “ДАЛАДА ИШ ҚИЗҒИН” дея сарлавҳа қўйилган.