Ўзбек қишлоқларига тоза ичимлик суви ваъда қилинмоқда

Ўзбек расмийлари “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” давлат дастури доирасида 2009 йилда 890,2 минг кишини тоза ичимлик суви билан таъминлашни режалаштирганлар. Буни амалга ошириш учун умумий ҳисобда тақрибан 60 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Бу ҳақда Регнум агентлиги Ўзбекистон ҳукумати доирасидаги манбага таянган ҳолда хабар қилади.

Агентлик манбасига кўра, Ўзбекистон ҳукумати жорий йилнинг феврал-ноябр ойлари оралиғида ўзбек қишлоқларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун умумий узунлиги 1836 км бўлган сув қувурлари ётқизади, 304 та қишлоқ аҳоли пунктларида сув таъминоти объектларини реконструкция қилади.