Ўзбекистонда вақтли матбуот 11 фоизга кўпайди

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, мамлакатда бир йил давомида оммавий ахборот воситалари сони 11 фоизга кўпайган.

2008 йилда 45 та босма нашр ва 50 та вебсайт рўйхатга олинган.

Агентлик хабарида¸ Ўзбекистонда 1119 та оммавий ахборот воситаси, жумладан, 957 та босма нашр, 78 та электрон ахборот воситаси, тўртта ахборот агентлиги ва 80 та интернет нашр фаолият кўрсатаётгани айтилади.

Айни пайтда¸ агентлик томонидан 2008 йилда 29 нашрни рўйхатга олиш илтимоси таъсис ҳужжатларининг амалдаги қонунчиликка тўғри келмагани сабабли қондирилмаган.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги сайтида айтилишича, ўтган йили “қонун меъёрларини қўпол тарзда бузгани учун” 230 оммавий ахборот воситасига огоҳлантириш берилган.