Петрэус президент Каримов билан учрашди

АҚШ Марказий қўмондонлиги бош қўмондони генерал Дэвид Петрэус Тошкентда президент Ислом Каримов ва Ўзбекистон ҳукуматининг бошқа расмийлари билан учрашиб, Афғонистондаги вазиятга оид масалалар, жумладан, Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистондаги халқаро кучларга таъминот етказиб бериш масаласини муҳокама қилди


Жорий ой бошида Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев ўз ҳукумати АҚШнинг мамлакатдаги ҳарбий базасини ёпиш тўғрисида қарор қилганини билдирди.


Бу баëнотдан сўнг, расмий Вашингтон Афғонистондаги халқаро кучларга маҳсулотлар етказиб бериш учун муқобил йўлларни қидиришга киришди.


АҚШ 2005 йилга қадар Ўзбекистоннинг Қарши-Хонобод ҳарбий базасидан фойдаланиб келган.

Бироқ 2005 йилнинг 13 майидаги Андижон воқеаларидан кўп ўтмай¸ Ўзбекистон ҳукумати АҚШ ҳарбийларини мамлакатдан чиқариб юборган эди.