Ўзбекистонда ўт ўчириш машиналари чиқарилмоқда

16 феврал куни Тошкентда ёнғин хавфсизлигига бағишланган семинардан сўнг иштирокчиларга “САМавто”да (Самарқанд автомобил заводи) ишлаб чиқарилган ўт ўчириш машиналари намойиш қилинди, деб ёзади ca-news сайти.

Айни пайтда¸ синовдан ўтаётган бу машиналар яқин кунларда Ўзбекистон шаҳарлари кўчаларида пайдо бўлиши мумкин.

Кичикроқ ҳажмдаги бу машиналар тезкорроқлиги билан аввалгиларидан ажралиб туриши айтилмоқда.