ЖБ минтақавий директори Ўзбекистонга келди

26 февралда Тошкентга Жаҳон Банкининг Марказий Осиё бўйича янги тайинланган минтақавий директори жаноб Моту Конишини Ўзбекистон ҳукуматига таништириш мақсадида Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президент жаноб Шигео Катсу ва Банкнинг Марказий Осиёдаги собиқ доимий вакили Аннет Диксон хонимлар ташриф буюришди, дея хабар қилади region.uz сайти.

Минтақавий директорнинг бу ташрифидан кўзлаган мақсади Ўзбекистон ҳукумати вакиллари ва бошқа ҳамкасблари билан учрашиш ҳамда Ёрдам кўрсатиш стратегияси 2007 йил июн ойида тасдиқланганидан сўнг Банк фаолияти доирасида амалга оширилган ишларни, берилган тавсияларни, бундан ташқари, давом этаётган инвестицион лойиҳаларнинг боришини муҳокама қилишдан иборатлиги айтилмоқда.