Банкрот корхоналар ҳақдаги қарор маъқулланди

4 март куни Ўзбекистон Олий мажлиси депутатлари Ўзбекистонда банкрот деб эълон қилинган ишлаб чиқариш корхоналарини банкларга мулк сифатида бериш бўйича ҳукумат қарорини маъқулладилар.

Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги мазкур чоралар жаҳон молия бозорида юзага келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиётининг реал секторини қўллаб-қувватлаш мақсадида кўрилмоқда.

Ўзбекистон президенти Каримов мамлакат иқтисодиётининг аҳволи борасида қилган сўнгги маърузасида жаҳон иқтисобий бўҳрони газ ва қимматбаҳо металларни экспорт қиладиган Ўзбекистонни четлаб ўтмаслиги ҳақида айтган эди.