Беруний Олимов ишдан кетди

Президент Ислом Каримовнинг матбуот котиби Беруний Олимов ўз вазифасидан озод қилинди.

Бу ҳақда хабар тарқатган “Ўзметроном” мустақил интернет нашри ўтган 10 йил давомида президентнинг матбуот котиблари беш марта алмашганини эслатди.

Мустақил оммавий ахборот вакилларига кўра, амалда президент Каримов ўз ўзининг матбуот вакили вазифасини бажариб келади.