Болафуруш она ва харидор аёл қамалди

Ўз боласини 233 долларга сотган ўзбекистонлик она ҳамда харидор қозоғистонлик аёл ҳар бири беш йилга озодликдан маҳрум этилди.

Қозоғистон Бош прокуратураси матбуот хизматига кўра, 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси туғруқхонадан чиқиши биланоқ боласини 35 минг тангага пуллаган ва ундан воз кечгани ҳақида тилхат ёзган.

Болафуруш ўзбек аёли ўтган йилнинг сентябр ойида Қозоғистонда қўлга олинганди.