Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо ҳажми камайди

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги мол айирбошлашнинг умумий ҳажми 2008 йилда 3849,6 миллион АҚШ долларини ташкил қилди, дея хабар қилади vesti.uz сайти Ўзбекистон давлат статистика қўмитасига таянган ҳолда.

Бу ўтган йилги товар айирбошлаш ҳажми 2007 йилдагига қараганда 602,5 миллион АҚШ долларига ёки тақрибан 15,5% га камайганини англатади. Шунга қарамай, Россия Ўзбекистон учун энг йирик савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда - ташқи савдонинг 20,2 фоизи айнан Россия ҳиссасига тўғри келади.

2008 йилда Ўзбекистоннинг Россияга мол экспорти ҳажми 1986,5 миллион АҚШ долларини, импорт ҳажми эса 1863,1 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.