“Ўзбек ўзбекка ҳужум қилди”

6 март тунида пичоқ билан қуролланган марказий осиёликлардан иборат гуруҳ Россия шимолий пойтахтининг Санкт-Петербург кўчасидаги қурилиш шаҳарчасига бостириб кирган. Бу ҳақда MR7.ru сайти хабар қилади.

“Ўзбеклар ўзбекларга ҳужум қилди” сарлавҳали бу хабарда ҳужум тунги соат иккиларда содир этилгани айтилади.

Ҳужумчилар пичоқ ўйнатиб, коттеж шаҳарчасини қураётган ўзбекистонлик бир неча фуқаронинг мобил телефонлари, пуллари ва паспортларини тортиб олганлар.

Ҳужум оқибатида тўналган икки мардикор тан жароҳати олган, улар Санкт-Петербургдаги 37-касалхонага етказилган.
Воқеа жойига етиб келган милиция ходимлари ҳужумларнинг бирини қўлга олишга муваффақ бўлган. Марказий осиёлик 21 ёшли бу ҳужумчининг бошқа шериклари қочиб қолганлар. Ҳозир улар милиция томонидан қидирилмоқда.