Испания Ташқи ишлар вазири Тошкентга боради

Испания Ташқи ишлар вазири Мигел Анхел Моратинос 10-11 март кунлари Ўзбекистонга сафар қилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Испания ташқи ишлар вазири ўз сафари чоғида Ўзбекистон ҳукумати расмийлари билан учрашиб, Ўзбекистон-ЕИ ҳамкорлиги доирасида икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг ҳозирги аҳволи ва келажакдаги истиқболига оид масаларни муҳокама қилади.

Бундан ташқари томонларнинг минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалаларда фикр алмашуви ҳам кутилмоқда.

Шунингдек, Мигел Анхел Моратиноснинг сафари чоғида Тошкетда Ўзбекистон ва Испания тадбиркорларининг бизнесс форуми бўлиб ўтади.