Германия Мудофаа вазири Термизда бўлди

Бугун Германия Мудофаа вазири Франц Йозеф Юнг Ўзбекистонга келди.

Бундесфер бошлиғи Термиздаги немис ҳарбий базасига ҳам борди.

Немис мулозими Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобул Бердиев билан учрашди.

Германия Мудофаа вазирлигига кўра, Юнг Ўзбекистондан кейин Афғонистонга йўл олади.

Германия контингенти Афғонистондаги НАТО кучлари сафида энг кўп ҳарбийларига эга.

Ҳозирда Афғонистонда 3500 дан ортиқ немис аскари хизмат ўтамоқда.