Ўзбек банклари “дом” қурмоқда

2008 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги тижорат банкларининг маблағларига 67 та кўп қаватли бинолар қурилди, жумладан, уларнинг 44 таси “Ипотека банки” маблағлари эвазига қурилди, дея хабар қилади uzreport.com.

Шунингдек, 2008 йилда республика тижорат банклари томонидан аҳоли учун 240,9 миллиард сўмлик ипотека кредитлари берилгани, бу эса 2007 йилга нисбатан 73,3% га кўп экани ҳам хабар қилинади.