Ўзбекистон фуқароси қотилликда гумонланмоқда

Россиянинг Пенза вилоятида Ўзбекистон фуқаросига қотиллик содир этганлик айби эълон қилинди.

2008 йил 22 май куни Пенза шаҳридаги кўприк остида пичоқлаб ўлдирган 37 яшар маҳаллий фуқаронинг жасади топилган эди.

РФ прокуратураси хузуридаги Тергов қўмитаси расмийларининг ахборот воситаларига маълум қилишича, ишлаш учун Пензага борган 24 яшар Ўзбекистон фуқароси ушбу қотилликни содир этганликда гумон қилинмоқда.