АҚШ ва Ўзбекистон келишув имзолади

АҚШ ва Ўзбекистон Афғонистонга ноҳарбий юкларни ташиш учун Ўзбекистон ҳудудидан фойдаланишга имкон берувчи келишув имзолади. Бу ҳақда жума куни Пентагон расмийси Брайан Витмэн маълум қилди, деб ёзади ИТАР-ТАСС.

Ноҳарбий юклар дейилганда гап темир йўл, автомобил ва ҳаво транспорти орқали Афғонистондаги АҚШ кучларига етказилувчи озиқ-овқат маҳсулотлар, дори-дармон ва қурилиш материаллари назарда тутилмоқда.

Қирғиз расмийлари шу йилнинг феврал ойида “Манас” ҳаво базасини ёпишга қарор қилганларидан сўнг Вашингтон юк транзити учун муқобил йўналишлар қидира бошлаганди.