Ўзбеклар тожикларга иккита шер юборди

Тошкентдаги ҳайвонот боғи Душанбе шаҳридаги ҳайвонот боғига иккита ёш Африка шерини жўнатди. Бу “Ҳайвонлар алмашиш тўғрисида”ги икки томонлама келишувга мувофиқ амалга оширилди.

“Регнум” ахборот агентлигига хабарига кўра, Тошкент зоопарки Малайзия, Чехия, Россия шаҳарлари ҳайвонот боғлари, шунингдек, Арманистон, Латвия, Молдова, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон ва бошқа давлатлар зоопарклари билан ҳайвонлар алмашиш ва яқин илмий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.