Тошкентда Турин университети очилади

27 апрел куни президент Каримов Тошкент шаҳрида Италиянинг Турин политехника университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади, дея хабар қилади Gazeta.uz.

Ўзбекистон автомобилсозлик, машинасозлик ва электротехника саноати, энергетика, лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳалари учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш ушбу университетнинг асосий вазифаси қилиб белгиланган.

Университет битирувчиларига дунёнинг етакчи давлатлари томонидан эътироф этилган Италия дипломлари топширилади.

Талабаларни қабул қилиш жорий йил биринчи сентябридан бошланади. Университетга дастлаб 200 талабани жалб этиш режалаштирилмоқда.