Россия билан савдо-сотиқ камайди

2009 йилда Ўзбекистон ва унинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкори ҳисобланадиган Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми кескин пасайди.

Кеча Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Борис Атамановнинг журналистларга маълум қилишича, жорий йил январ-феврал ойиларида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 35 фоизга қисқариб, 255 миллион долларни ташкил этган.

Атамановга кўра, бунга жаҳон молиявий бўҳрони боис Ўзбекистон экспорт қиладиган газ ва автомобилларга бўлган талабнинг пасайгани сабаб бўлган.

Россия вакилининг қайд этишича, савдо ҳажмининг қарийб 50 фоизга пасайиши Россиянинг бошқа постсовет давлатлари билан савдо алоқаларига ҳам тааллуқлидир.