Ўзбекистонга ўтган йили 900 минг сайёҳ келган

Uzbekistan International Travel Workshop халқаро туризм анжуманида 2008 йилда Ўзбекистонга 900 минг сайёҳ келгани эълон қилинди, деб ёзади 12.uz. Бу 2007 йилги кўрсаткичга қараганда 115 минг кишига кўпдир.

Ўзбек расмийлари 2015 йилгача мамлакатга келаётган туристлар сонини 2,5 миллионга етказишни, туристик хизмат кўрсатишдан тушадиган даромадни эса 1 миллиард долларга олиб чиқишни мўлжалламоқдалар.