“Насаф” футболчилари “Демпо”ни йирик ҳисобда ютди

Осиё Футбол Конфедерацияси кубоги учун ўтказилаётган мусобақада Ўзбекистоннинг “Насаф” футбол жамоаси 27 апрел куни ўз майдонида Ҳиндистоннинг “Демпо” клубини 9 – 0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бу ғалаба билан “Насаф” кейинги босқичга чиқди.

Йирик мағлубиятдан сўнг “Демпо”нинг кубок учун курашни давом эттириши қийинлашди.

“Насаф” ўз гуруҳида тўртта ўйинда 12 очкони қўлга киритди.

Бу гуруҳдаги Ливаннинг “Ал-Ансар” жамоаси олти очко, “Демпо” ва Яманнинг “Ал-Тилал” жамоалари тўққиз очкога эга.

“Насаф”нинг ғалабасидан бир кун олдин Ўзбекистоннинг “Шўртан” жамоаси Яманнинг “Ал-Сақр” жамоасини 7 – 2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.