Ўзбекистон яна "жиддий хавотир уйғотувчи" давлатлар қаторида

Халқаро диний эркинликлар бўйича АҚШ комиссияси ўзининг йиллик ҳисоботида Ўзбекистонни "жиддий хавотир уйғотувчи" давлатлар қаторига киритди.

Ҳисоботда Ўзбекистон диний эркинликлар бўйича вазият аянчли бўлиб қолаётган мамлакат сифатида Бирма, Хитой, Миср, Эритрея, Эрон, Ироқ, Негирия, Шимолий Корея, Покистон, Саудия Арабистони, Судан, Туркманистон ва Вьетнам каби давлатлар қаторида тилга олинади.

Халқаро диний эркинликлар бўйича АҚШ комиссиясининг ушбу рўйхатига Миср илк бор киритилди.