Ўзбекистон ва Корея қатор келишувлар имзолади

Кеча Жанубий Корея президенти Ли Мён-Бакнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди.

Расмий хабарларга кўра, президент Лининг Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан сўзлашувлари натижаси ўлароқ, газ ва ҳаво транспорти соҳалари, икки томонлама савдо ва сармоя соҳаларини ривожлантиришга оид ҳужжатлар имзоланган.

Кореянинг Миллий нефт ширкати Фарғона водийси ва Устюрт минтақасида нефт ва газ конларини разведка қилишга оид ўзаро англашинув меморандумларини имзолади.

Ўзбекистоннинг давлатга қарашли “Ўзбекнефтегаз” ширкати ҳам Жанубий Корея молиявий институтлари консурциуми билан “Сургил” газ конини ишлаб чиқиш ва газ-кимёвий завод қуриш бўйича келишувни имзолади.